Ҳозирги вақтда тегишли даражадаги ва йўналишдаги малакали ишчини тайёрлаш, меҳнат бозорида рақобатбардош, компетентли, масъулиятли, ўз касбини эркин биладиган ва аралаш фаолият соҳаларига йўналтирилган, мутахассислиги бўйича жаҳон стандартлари даражасида самарали ишлашга қодир, доимий касбий ўсишга тайёр мутахассисларга талаб ортиб бормоқда.
Мақолада педагогик таълим инновацион кластерларининг информатика, астрономия, мусиқа ва кимё, биология, тилшунослик ва бошқа билимнинг турли соҳаларида фаол қўлланилиши ва бу соҳаларнинг географик жиҳатдан маҳаллийлаштирилган ўзаро боғланган компаниялар, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги кластерлари бир бирини тўлдириши ҳамда кластернинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Шунингдек, кластернинг ўзига хос хусусиятлари, таълим кластерига берилган таърифлар келтирилган. Касбга йўналтириш ишларини амалга оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, иқтисодий ва ижтимоий корхоналар ва бандлик хизматлари билан ижтимоий шерикликда таълим муассалари томонидан етарли даражада самарали бажариш бугунги куннинг талаби ҳисобланади. Педагогик таълим инновацион кластери асосида талабаларни касбга йўналтириш ишларини такомиллаштиришда бир қатор номувофиқликлар мавжуд бўлиб, мақолада уларни бартараф этиш борасида таклифлар берилган.
Бугунги кунда касбга йўналтириш ҳолатини турли даражадаги касбга йўналтириш амалиётининг инновацион кластерларига асосланган давлат бошқаруви иштирокида бозор иқтисодиёти шароитида янги шакл ва мазмунни излаш босқичи сифатида тавсифлаш мумкин. Шу нуқтаи назардан қараганда, барча муҳим саноат тармоқлари кластери корхоналар, бизнес, илм-фан билан бир қаторда, таълимни ўз ичига олади ва нафақат касбга йўналтириш, балки талабалар ва ёш мутахассисларнинг касбий ўзини ўзи белгилашда жуда жадал фаолият олиб боради.
Педагогик таълим инновацион кластери шароитида касбга йўналтиришнинг асосий мақсади талабаларга минтақа иқтисодиёти ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касб танлашда, ўқувчининг касбий мартаба ва ўзини ўзи ривожлантиришини лойиҳалашда ёрдам беришдан иборат. Педагогик таълим инновацион кластери асосида талабаларни касбга йўналтириш ишларини мутахассислар фаолиятини кенг миқёсда ташкилий-методик таъминлаш, аҳолининг турли тоифаларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш, ахборот технологиялари ва автоматлаштиришни жорий этиш, ахборот таъминоти ва касбий таълимни такомиллаштириш орқали амалга ошириш мумкин. Педагогик таълим инновацион кластери асосида талабаларни касбга йўналтириш ишларини муваффақиятли ҳал этиш учун талабаларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашлари ва шунга мос равишда ушбу ишни турли йўналишларда лойиҳалашлари учун шарт шароитлар яратиш зарур.
Birincil Dil | Türkçe |
---|---|
Konular | Eğitim Üzerine Çalışmalar (Diğer) |
Bölüm | Makaleler |
Yazarlar | |
Yayımlanma Tarihi | 31 Temmuz 2024 |
Gönderilme Tarihi | 26 Aralık 2023 |
Kabul Tarihi | 25 Temmuz 2024 |
Yayımlandığı Sayı | Yıl 2024 |